add

Европа осмонида номаълум дронлар кўпайгани сабаб «дрон девори» қурмоқчи

Сўнгги ойларда Европанинг ҳарбий ва фуқаролик объектлари осмонларида юзлаб дронлар пайдо бўлди, етакчилар айбни Россиядан кўришмоқда.

Европа осмонида номаълум дронлар кўпайгани сабаб «дрон девори» қурмоқчи

Сўнгги икки ой ичида Европанинг турли мамлакатларида юзлаб номаълум дронлар аниқланмоқда. Бу дронлар ҳарбий базалар, электр станциялари ва фуқаролик инфратузилмалари устида учиб, хавфсизлик тизимларини ҳушёрликка чорламоқда. Европа Иттифоқи буни Россиянинг махсус хизматлари ҳужуми деб баҳоламоқда ва умумевропа «дрон девори» лойиҳасини муҳокама қилмоқда.

Белгияда дронлар туфайли Брюссел ва Лиеж аэропортлари вақтинча ёпилди. Швециянинг иккинчи йирик аэропорти – Ландветтерда ҳам шубҳали дрон қайд этилди. Айрим ҳолатларда бутун мамлакат ҳаво фазоси вақтинча ёпилиб, минглаб рейслар кечиктирилди ёки бекор қилинмоқда.

Дания, Германия, Норвегия ва Буюк Британияда ҳам шундай ҳолатлар қайд этилди. Масалан, Копенҳаген аэропортида бир вақтда олти аэропорт фаолияти тўхтатилган, Лондонда эса дронларга қарши жанговар даражадаги чоралар ишга туширилган. Бир қатор давлатлар ҳарбий қоидаларга ўзгартириш киритиб, дронларга қарши ўт очиш ҳуқуқини расман қабул қилмоқда.

Европа Иттифоқи дрон таҳдидларига қарши курашиш мақсадида чегаралар бўйлаб лазер қуроллари, сигнал бузувчи тизимлар ва дронларни аниқлаш ускуналарини қамраб олувчи «дрон девори» ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу тизим иттифоқга аъзо ва унга қўшилмаган, лекин таҳдидга учраётган мамлакатлар ўртасида ҳам мувофиқлаштирилади.

Россия эса бу борадаги барча айбловларни рад этмоқда. Кремл вакиллари дронлар билан боғлиқ ҳеч қандай фаолият олиб бормаётганини билдирмоқда. Бироқ Европа сиёсатчилари бу баёнотларга ишонмаяпти. Ҳозирча вазият дипломатик тарзда эмас, хавфсизлик нуқтайи назаридан ҳал қилинаётганга ўхшайди.

Теглар

Мавзуга оид

Европа осмонида номаълум дронлар кўпайгани сабаб «дрон девори» қурмоқчи | Vaqt.uz