Европага кириш қоидалари ўзгарди: янги тизим ишга тушди

Кеча 21:071 дақиқа

10 апрелдан Шенген ҳудудида кириш-чиқишни назорат қилувчи янги автоматлаштирилган EES тизими жорий этилди.

Европага кириш қоидалари ўзгарди: янги тизим ишга тушди

Европа давлатларига сафар қилиш тартибида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. 10 апрелдан бошлаб Европа Иттифоқи Шенген ҳудуди чегараларида янги автоматлаштирилган кириш-чиқиш тизими — EES (Entry/Exit System)ни ишга туширди.

Ушбу тизим учинчи давлат фуқаролари учун мўлжалланган бўлиб, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан келувчи сайёҳларнинг ҳаракатини рақамли равишда қайд этиб боради.

Биометрик маълумотлар талаби

Янги тартибга кўра, Шенген ҳудудидаги 29 давлатдан бирига илк бор киришда сайёҳлардан биометрик маълумотлар олинади. Жумладан, юз тасвири ва бармоқ излари рўйхатга олинади ҳамда ушбу маълумотлар уч йил давомида сақланади.

Агар сайёҳ аввал Шенген визасини олиш жараёнида консулликда биометрия топширган бўлса, чегарада фақат қўшимча маълумотлар киритилади. Шенген ҳудудидаги кейинги сафарлар давомида эса биометрик текширув талаб этилмайди.

Сафар муддати ва назорат

Тизим қисқа муддатли сафарлар учун амал қилади. Яъни, Шенген ҳудудида 180 кунлик давр ичида 90 кундан ортиқ қолиш мумкин эмас. EES ушбу қоидани автоматик тарзда назорат қилиб боради.

Агар сайёҳ белгиланган муддатдан ошиб кетса, жарима ёки кейинги сафарлар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Шунингдек, биометрик маълумотларни тақдим этишдан бош тортган шахсларга ҳудудга кириш автоматик равишда рад этилади.

Теглар

Мавзуга оид