
Йил бошидан бери аҳолининг умумий даромадлари 825 трлн сўмдан ошди
2025 йилнинг 9 ойи мобайнида аҳолининг умумий ва жон бошига даромадлари маълум қилинди.

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида аҳолининг умумий даромадлари 825,3 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,4 фоизни ташкил этди.
Жорий йилнинг январ–сентябр ҳолатига кўра, аҳоли жон бошига умумий даромадлар 21,8 млн сўм бўлиб, аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 116,1 фоизни ва реал ўсиш суръати эса 106,3 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича Тошкент шаҳрида 52 млн 29,6 минг сўм билан энг юқори кўрсаткич ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 14 млн 843 минг сўм билан энг паст кўрсаткич қайд этилди.





