add

Йил бошидан буён 62,2 мингта янги кичик корхона ва микрофирма ташкил этилди

Миллий статистика қўмитаси жорий йилнинг 9 ойи мобайнида янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар сонини маълум қилди.

Йил бошидан буён 62,2 мингта янги кичик корхона ва микрофирма ташкил этилди

2025 йилнинг январ–сентябрида 62,2 мингта янги кичик корхона ва микрофирма ташкил қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, савдо соҳасида 22 918 та, саноатда 8 088 та қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 7 714 та ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 5 513 та кичик корхона ва микрофирма ташкил этилган.

Шунингдек, 2025 йилнинг 1 октябр ҳолатида фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субектлари сони 1 млн 212 мингтага етди. Шундан кичик корхона ва микрофирмалар сони 479 мингтани, ЯТТлар сони 281,9 мингтани, деҳқон хўжаликлари сони 422,3 мингтани, оилавий тадбиркорлар 5,8 мингтани, ҳунармандлар 22,1 мингтани ва импорт товарлари сотувчилар 0,9 мингтани ташкил этди. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятига (97 169 та) тўғри келган.

Маълумот учун, фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субектларининг сони ҳар 1000 аҳолига нисбатан 32,1 бирликни ташкил қилди.

Теглар

Мавзуга оид