Logo

Йил бошидан буён кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 65 трлн сўмдан ошди

Бугун 16:551 дақиқа

Молиявий хизматларнинг қарийб 58 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Йил бошидан буён кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 65 трлн сўмдан ошди © Istimoiy tarmoqlar

Миллий статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–апрел ойларида республикада кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 65,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,8 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида молиявий хизматлар ҳажми бўйича пойтахт Тошкент шаҳри яққол пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам ушбу соҳага бўлган талаб анча юқори.

Ҳудудлар кесимида кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми (рейтинг): Тошкент шаҳри — 38 трлн
Фарғона вилояти — 3,4 трлн
Андижон вилояти — 2,9 трлн
Тошкент вилояти — 2,8 трлн
Самарқанд вилояти — 2,7 трлн
Қашқадарё вилояти — 2,2 трлн
Бухоро вилояти — 2 трлн
Хоразм вилояти — 1,9 трлн
Сурхондарё вилояти — 1,9 трлн
Наманган вилояти — 1,9 трлн
Қорақалпоғистон Респ. — 1,6 трлн
Жиззах вилояти — 1,6 трлн
Навоий вилояти — 1,5 трлн
Сирдарё вилояти — 1 трлн

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, молиявий хизматларнинг қарийб 58 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилган бўлиб, у ерда хизматлар ҳажми 1 трлн сўмни ташкил этган.

Теглар

Мавзуга оид