Йил бошидан буён Uzcard карталари инфокиосклар орқали 2 трлн сўмга тўлдирилди

Бугун 13:552 дақиқа

2026-йилнинг январ-феврал ойларида ойида инфокиосклар орқали Uzcard карталарини тўлдириш ҳажми 2 трлн сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоизга ошган.

Йил бошидан буён Uzcard карталари инфокиосклар орқали 2 трлн сўмга тўлдирилди

2026 йил январ-феврал ойларида инфокиосклар орқали Uzcard банк карталарини тўлдириш ҳажми 2 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоизга ошган.

Мамлакат бўйлаб 20 мингдан ортиқ инфокиоск Uzcard тизимига уланган. Уларнинг асосий қисми тўлов ташкилотлари томонидан бошқарилади ва аҳолига банк карталарини нақд пул билан тўлдириш имконини беради. Инфокиосклар, айниқса, мобил иловалардан фойдаланмайдиган ёки нақд ҳисоб-китобни афзал кўрадиган фуқаролар учун муҳим восита бўлиб қолмоқда.

Таҳлилларга кўра, умумий тўлдиришларнинг 94 фоизи «Paynet» инфокиосклари орқали амалга оширилган. Буни ушбу операторнинг инфокиосклари Ўзбекистон ҳудудида бошқаларига нисбатан сон жиҳатдан кўплиги билан изоҳлаш мумкин.

Бироқ ўтган йилга нисбатан бозорда «Paynet»нинг улуши бироз қисқарди. Бу ўзгаришга «OSON» орқали амалга оширилган операциялар ҳажмининг 47 фоизга ошгани асосий омил бўлди.

Шу билан бирга, банклар кесимида ҳам сезиларли динамика кузатилмоқда. Хусусан, «Xalq banki» карталари «Paynet» орқали тўлдиришда 19 фоиз улуш билан етакчиликни сақлаб қолган бўлса-да, бу кўрсаткич 3 фоизга пасайди. Ушбу пасайишга «Agrobank» карталарига тушумларнинг 38 фоизга ўсиб, қарийб 190 млрд сўмга етгани таъсир кўрсатди. Шунингдек, «Ipak Yuli banki» карталари бўйича ҳам ижобий ўсиш қайд этилди — уларнинг улуши 10 фоизга етди.

Бозорда янги иштирокчилар ҳам фаоллашмоқда. Хусусан, «Alif» ўз инфокиоскларини метро бекатларида ўрнатишни бошлади. Ушбу инфокиосклар орқали тўлдиришларда «Ипотека-банк» (14 фоиз), «Ipak Yuli banki» (13 фоиз), «Xalq banki» (12 фоиз) ва «Milli bank» (12 фоиз) етакчи ўринларни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzcard 2025 йилда 100 млн доллардан кўпроқ фойда олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид