Logo

«Йўллар ёпилмади»: Садир Жапаров рафиқаси билан кафеда кўриниш берди

Бугун 19:451 дақиқа

Улар кафеда бошқалар қатори одатий шароитда ўтирган, махсус жой буюртма қилишмаган.

«Йўллар ёпилмади»: Садир Жапаров рафиқаси билан кафеда кўриниш берди © Videodan kadr

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси Айгул хоним оддий ташриф буюрувчилар қаторида кафелардан бирида кўриниш берди. Давлат раҳбари ҳамда унинг турмуш ўртоғи акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди, деб хабар бермоқда 24.kg.

Нашрнинг маълум қилишича, президент Садир Жапаров рафиқаси билан муассасалардан бирида вақт ўтказган ва бу ҳолат воқеа гувоҳлари томонидан тасвирга олиниб, тармоқларга жойланган.

«Протоколсиз шароит» ва гувоҳлар ҳайрати

Кафега келган мижозлардан бири давлат раҳбари бошқалар қаторида, одатий шароитда ўтиргани сабабли, уни бошида танимаганини таъкидлаган.

«Президентимизни кўриш жуда кутилмаган ҳолат бўлди. Мен ҳатто бу Садир Нургожоевич ва рафиқаси эканини дарҳол англамадим», — деган кафе мижозларидан бири.

Видео муаллифининг сўзларига кўра, президентнинг кафега ташрифи дирасида одатдагидек йўллар тўсиб қўйилмаган. Аммо давлат раҳбарининг қўриқчилари унинг ёнида бўлган.

Тармоқ фойдаланувчиси ўз постида ташриф давомида «протокол шароитининг йўқлиги» ҳамда президентнинг «оддий ташриф буюрувчилар» билан ёнма-ён бўлгани катта таассурот қолдирганини қайд этиб ўтган.

Теглар

Мавзуга оид