Logo

22 июнь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Kecha 17:552 daqiqa

«Ўзгидромет» прогнозига кўра, якшанба куни республиканинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Айрим вилоятларда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади.

22 июнь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

«Ўзгидромет» хабар беришича, 22 июнь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, 10–12 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–23 даража, кундузи 34–36 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 39–44 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 39–44 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 39–44 даража бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 31–36 даража бўлади.

Teglar

Mavzuga oid