28 майдан бошлаб бир қатор вилоятларда сел хавфи эълон қилинди

27.05.2025 | 15:152 daqiqa

28 майдан 2 июнгача республиканинг кўплаб тоғли ва тоғ олди ҳудудларида ёмғирлар ёғиши кутилмоқда. Бу эса сел-сув тошқини каби табиий офатлар хавфини оширади.

28 майдан бошлаб бир қатор вилоятларда сел хавфи эълон қилинди
Гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, қуйидаги вилоят ва туманларда сел хавфи мавжуд: Қашқадарё: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор Сурхондарё: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ Самарқанд: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон Навоий: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана Жиззах: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод Тошкент: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқори Чирчиқ; Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари Наманган: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон Фарғона: Сўх, Шохимардон, Фарғона, Бешариқ Андижон: Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат; Хонобод шаҳри Мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва тоғли йўлларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда. Ёмғир сувлари жамланиши натижасида айрим ҳудудларда сув тошиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid