«Американи яна соғлом қиламиз» — Трамп Coca Cola таркибини ўзгартиришга даъват қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social тармоғида ёзишича, Coca Cola ўз маҳсулотининг таркибини ўзгартиришга рози бўлган. Энди ичимлик тайёрлашда юқори фруктозали маккажўхори сиропи ўрнига ҳақиқий шакарқамишдан олинган шакар ишлатилади.

Бироқ Coca Cola компанияси бу баёнотдан бехабар эди. Компания Трампга таклиф учун миннатдорлик билдирган бўлса-да, улар юқори фруктозали маккажўхори сиропини ҳам табиий маҳсулот эканлигини таъкидлади. Орадан олти кун ўтиб, компания АҚШда кузда шакарқамишли Coca Cola маҳсулоти чиқарилишини расман тасдиқлади.
Бу ўзгаришлар ҳукумат томонидан мажбуран эмас, балки кўнгилли асосда амалга оширилмоқда. Трамп ва АҚШ соғлиқни сақлаш бўйича котиби Роберт Кеннеди компанияларни «Американи яна соғлом қилаймиз» дастурига қўшилишга ундамоқда. Улар сунъий ва кучли қайта ишланган маҳсулотларга қарши чиқмоқда.
Сўровлар шуни кўрсатадики:
- 10 америкаликдан 6 нафари озиқ-овқатлардан сунъий бўёқлар олиб ташланишини истайди;
- 87 фоиз аҳолининг фикрича, ҳукумат озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтириши керак.
Трампнинг ёндашуви қандай ишлайди?
The Financial times нашрига кўра, Трампнинг янги, оқилона қонунлар қабул қилиш ўрнига, компаниялар билан кўнгилли келишувларга эришиш орқали ўзгаришлар киритишни кўзлайди. Баъзи тарафдорлар бу услубни қўллаб-қувватлайди. Улар фикрича, Трамп ортиқча ҳужжатбозликсиз иш юритмоқда ва жамоатчилик эътироф этган масалаларда ихтиёрий келишувлар орқали тезроқ натижага эришмоқда. Лекин бу ёндашувнинг хавфли жиҳатлари ҳам йўқ эмас:- Қонун эмас, балки президент истагига қараб ўзгарувчи қоидалар узоқ муддатли ишончни пасайтиради;
- Компаниялар инвестиция ва инновацияларни режалаштиришда иккиланиши мумкин;
- Трамп ва Кеннеди фақат омма босимига учраган ҳолатларнигина кўриб чиқмоқда. Бу эса бошқа муҳим муаммолар эътибордан четда қолишига олиб келади.





