«Asterium» крипто-биржаси ҳақида нималарни биласиз?

Bugun 10:452 daqiqa

«ASTERIUM» АЖга тегишли бўлган ушбу платформа Ўзбекистонда расмий лицензия асосида фаолият юритаётган учта крипто-биржадан бири ҳисобланади. 2025 йилнинг 15 апрелида лицензия олган «Asterium» мамлакатдаги илк тўлиқ крипто-экосистемани тақдим этди.

«Asterium» крипто-биржаси ҳақида нималарни биласиз?

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА/NAPP) маълумотларига кўра, «Asterium» республикада рўйхатдан ўтган учинчи крипто-биржа бўлди. Унга қадар бозорда фақат «Kobea Group» ва «Coinpay» компаниялари мавжуд эди. Мазкур биржанинг ўзига хослиги шундаки, у бир вақтнинг ўзида учта йўналиш: крипто-биржа, крипто-депозитарий ва крипто-дўкон бўйича лицензияга эга ягона маҳаллий платформадир.

Компания раҳбарияти асосий эътиборни хорижий платформаларга эҳтиёж қолдирмайдиган, барча операцияларни битта мобил иловада бирлаштирган миллий маҳсулот яратишга қаратган.

Бир тизимда савдо, ҳамён ва тўловлар

Платформа Ўзбекистон бозори учун ноёб ҳисобланади, чунки спот савдосига нафақат веб-интерфейс, балки мобил илова орқали ҳам кириш имкониятини беради. Фойдаланувчи платформанинг маҳсулотлари ўртасида активларни комиссиясиз ўтказа олади, яъни савдо қилиш, ҳамёндаги маблағларни алмаштириш ва крипто-карта орқали тўлов амалга ошириш битта тизим доирасида ишлайди.

«Asterium крипто-биржасини Ўзбекистонда крипто-активлар билан ишлаш учун тушунарли ва қонуний хизмат сифатида очдик. Бу маҳаллий крипто-инфратузилманинг бир қисми: савдо, ҳамён, карталар ва бошқа хизматлар бирлаштирилган битта маҳсулот. Фойдаланувчига хорижий платформаларга мурожаат қилиш шарт эмас, барча асосий операциялар мобил илова ва веб-версия орқали ўзимизда мавжуд», дейди «Asterium» бош директори Комилхўжа Султонов платформа ҳақида.

Крипто-карталар ва ҳамён тўлдириш

«Asterium» ўз фойдаланувчиларига кундалик молиявий операциялар учун бир нечта крипто-карта таклиф этади. Компания бир вақтнинг ўзида халқаро ва миллий тўлов тизимлари асосида учта карта ишга туширганлигини эълон қилган

  • VISA Platinum (крипто-активларга боғлиқ виртуал карта) — 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда онлайн тўловлар ва ўтказмалар учун;

  • HUMO Daily (жисмоний крипто-карта) — офлайн харидлар ва ўтказмалар учун қулай;

  • HUMO Daily Виртуал (виртуал крипто-карта) — хавфсиз онлайн тўловлар учун оптимал восита.

Ҳамённи тўлдириш имконияти ҳам кенгайтирилган. «Paynet» билан ҳамкорлик туфайли «Asterium» крипто-ҳамёнини бутун мамлакат бўйлаб, Тошкентдан Нукусгача исталган қулай жойда тўлдириш мумкин. «Paynet» тармоғида 25 мингдан ортиқ нуқта мавжуд бўлиб, тўлдириш нақд ва нақдсиз шаклда, кунига 12,5 млн сўмгача миқдорда амалга оширилиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid