БАА гуруҳдан чиққач, ОПЕК+ нефт қазиб олиш ҳажмини оширади

Bugun 18:161 daqiqa

Глобал бозордаги ўзгаришлар фонида ОПЕК+ мамлакатлари нефт таклифини босқичма-босқич оширмоқда.

БАА гуруҳдан чиққач, ОПЕК+ нефт қазиб олиш ҳажмини оширади © Foto: Cresco Capital

ОПЕК+га аъзо бўлган етти мамлакат, жумладан Қозоғистон, июн ойида нефт қазиб олиш ҳажмини суткасига 188 минг баррелга оширишга келишиб олди, деб хабар берди «Orda.kz».

Қарорни Саудия Арабистони, Россия, Ироқ, Кувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Уммон қабул қилган. 3-май куни бўлиб ўтган онлайн учрашув Бирлашган Араб Амирликлари алянсдан чиққандан кейинги биринчи йиғилиш бўлди.

Қозоғистон учун квота суткасига 1,599 миллион баррелни ташкил этади. Бу сўнгги ойлардаги кетма-кет учинчи кўпайтириш ҳисобланади. Шу билан бирга, мамлакатлар бозор ҳолатига қараб ҳажмларни қайта кўриб чиқиш имкони сақлаб қолинаётганини таъкидлаган.

Нега айнан ҳозир?

«Reuters» маълумотига кўра, қарорнинг икки асосий сабаби бор. Биринчиси – Яқин Шарқдаги уруш ва етказиб беришдаги чекловлар бўлиб, бу нархларнинг ўсиши ҳисобига қўшимча даромад олиш имконини беради. Иккинчиси – БАА чиқиб кетганига қарамай, алянс барқарор ишлаяпти деган сигнал бериш.

28-апрел куни БАА ОПЕК ва ОПЕК+дан чиқишини эълон қилган эди. 1-майдан кейин ОПЕКда 11 аъзо қолган, ОПЕК+ таркибида эса Қозоғистонни ҳам ўз ичига олган қўшимча ишлаб чиқарувчи давлатлар сақланиб қолган.

Teglar

Mavzuga oid