Бугун қайси банкларда доллар айирбошлаш қулайроқ?
Ўзбекистонда тижорат банклари 6 март куни учун амалда бўладиган долларнинг янги айирбошлаш курсини эълон қилди.

6 март куни Ўзбекистонда фаолият юритаётган тижорат банклари орасида доллар айирбошлашнинг қулай курслари янгиланди.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
«Open bank» — 12 140 сўм;
«Asia Alliance bank» — 12 135 сўм;
«TBC bank» — 12 130 сўм;
«Agrobank» — 12 125 сўм;
«Biznesni rivojlantirish banki» — 12 130 сўм;
«Garant bank» — 12 125 сўмдан сотиш мумкин.
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
«Apex bank» — 12 170 сўм;
«Octobank» — 12 180 сўм;
«Davr bank» — 12 180 сўм;
«Xalq banki» — 12 190 сўм;
«Hayot bank» — 12 180 сўм;
«Turon bank» — 12 180 сўмдан харид қилиш мумкин.
Айни пайтда валюталар бўйича кунлик курслар ҳар куни янгиланиб, тижорат банкларининг расмий сайтларида ва уларнинг мобил иловаларида эълон қилинади.





