Logo

«Долзарб 40 кунлик»: аҳоли даромадини ошириш чоралари кўрилмоқда

Bugun 17:072 daqiqa

«Бизнесни ривожлантириш банки» раҳбарияти Фарғона ва Андижонда «Долзарб 40 кунлик» доирасида аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича амалий ишлар билан танишди.

«Долзарб 40 кунлик»: аҳоли даромадини ошириш чоралари кўрилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки Бошқаруви вакиллари Фарғона ва Андижон вилоятларида бўлиб, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида мамлакат бўйлаб эълон қилинган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва маҳаллалар иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Хусусан, Президент топшириғига мувофиқ, ҳар бир маҳалла банкирига кўпи билан учта маҳалла бириктириш ва уларнинг хонадонма-хонадон юриб, микромолиявий хизматларни аҳолига яқинлаштириш бўйича ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳаллабай ёндашув

Янги тизимга кўра, маҳалла банкирлари хонадонбай ва мижозбай ишлаш орқали ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ўрганмоқда.

Ўрганишлар давомида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:

3


— Аҳоли бандлигини таъминлаш: Янги иш ўринларини яратиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва кичик бизнес ташаббусларини имтиёзли молиявий ресурслар билан қўллаб-қувватлаш;

— Томорқадан самарали фойдаланиш: Аҳоли эгалигидаги ва ажратилган ижара ер майдонларидан унумли фойдаланиш, кўчатчилик ва иссиқхона хўжаликларини кенгайтириш орқали маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш;

— «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили: Ҳудудларнинг ўзига хос ихтисослашувидан келиб чиқиб, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш йўналишларини занжирли тарзда тизимли ривожлантириш.

Ташриф якунида Фарғона ва Андижон вилоятларидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли даромадларини муттасил ошириш, кичик ва ўрта бизнес субъектларига замонавий ҳамда қулай банк хизматларини кўрсатиш, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича масъулларга аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Teglar

Mavzuga oid