Дубай–Тошкент ўртасида авиақатновлар қайта йўлга қўйилдими?
4-мартдан «Uzbekistan Airways», «CentrumAir» ва «Qanot Sharq» авиакомпаниялари самолётлари Тошкентдан Дубайга парвоз қила бошлашди. Бироқ...

Тошкент ва Дубай ўртасидаги авиақатновлар 2026-йил 4-мартдан бошлаб босқичма-босқич қайта тикланди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди. Маълумотга кўра, рейслар «Uzbekistan Airways», «CentrumAir» ва «Qanot Sharq» авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади. Бироқ, бу рейслар Дубайга одам олиб бормайди. Фақат Бирлашган Араб Амирликларида вақтинча бўлиб турган ўзбекистонликларни олиб чиқиш учун мўлжалланган.
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси
HY333 Тошкент—Дубай — 4-март куни соат 08:30 да (жадвал асосида)
HY334 Дубай—Тошкент 4-март куни соат 12:30 да (жадвал асосида)
«CentrumAir» авиакомпанияси
C6-351 Тошкент—Дубай — 4-март куни соат 05:30 да (жадвал асосида)
C6-352 Дубай—Тошкент — 4-март куни соат 10:25 да (жадвал асосида)
«Qanot Sharq» авиакомпанияси
HH901 Тошкент—Дубай (DWC) — 4-март куни соат 05:10 да (жадвал асосида);
HH902 Дубай (DWC)—Тошкент — 4-март куни соат 10:30 да (жадвал асосида);
Расмийлар фуқароларга парвоз вақти ва рейс ҳолати бўйича маълумотларни олдиндан авиакомпаниялар билан аниқлаштиришни тавсия қилди. Шунингдек, йўловчиларга тасдиқ олинганидан кейингина Дубай халқаро аэропортига етиб бориш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
Қўшимча маълумотлар ва парвозлар бўйича янгиланган ахборот авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали мунтазам эълон қилиб борилади.





