Logo

Фарғонада ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Bugun 17:171 daqiqa

Суриштирувлар давомида гумонланувчи умумий қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг USDT криптоактивлари билан ноқонуний операцияларни амалга оширгани аниқланган.

Фарғонада ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди © Видеодан кадр

Фарғона вилоятида ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланганликда гумон қилинаётган шахс фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг яшаш хонадони кўздан кечирилиб, бир дона ноутбук, иккита мобил телефон ҳамда 43 та банк пластик картаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, мазкур техника воситалари ва банк карталари орқали умумий қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг USDT криптоактивлари билан ноқонуний операциялар амалга оширилган.

Тергов давом этмоқда

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278−8-моддаси — криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш моддаси билан жиноят иши қўзғатган.

Айни вақтда иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid