Logo

Футбол бўйича Ўзбекистонда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионати саналари маълум бўлди

Kecha 22:521 daqiqa

Мазкур ёшлар мундиали ФИФА тарихида биринчи марта турли футбол конфедерацияларига аъзо бўлган икки давлат — Ўзбекистон ва Озарбойжон томонидан биргаликда қабул қилинади.

Футбол бўйича Ўзбекистонда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионати саналари маълум бўлди

2027 йили Ўзбекистон ва Озарбойжон мезбонлигида ўтказиладиган футбол бўйича FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 2027 йилнинг 17 сентябридан 9 октябрига қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ёшлар мундиали ФИФА тарихида биринчи марта турли футбол конфедерацияларига аъзо бўлган икки давлат — Ўзбекистон ва Озарбойжон томонидан биргаликда қабул қилинади. Турнирни ўтказиш бўйича қарор ФИФА Кенгаши томонидан 2025 йилнинг октябрь ойида қабул қилинган. Унда жами 24 та миллий терма жамоа иштирок этади.

«Нуфузли мусобақада дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчилари Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради», — дейилади ЎФАнинг расмий хабарида.

Teglar

Mavzuga oid