Жарима баллари кимга ёзилади?
1 апрелдан бошлаб камера ва радарлар ҳам жарима баллари ёза бошлади. Бунгача жарима баллари фақат ЙПХ ходимлари томонидан тузилган баённомалар орқали ёзилар эди. Автомобил унинг эгасидан бошқа шахс бошқарувида бўлган пайтда қоида бузилган бўлса, жарима баллари айнан рулдаги ҳайдовчига ҳисобланади. Бу эса ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси орқали аниқланади.
1 апрелдан бошлаб камера ва радарлар ҳам жарима баллари ёза бошлади. Бунгача жарима баллари фақат ЙПХ ходимлари томонидан тузилган баённомалар орқали ёзилар эди.
Автоматлаштирилган фото-видео қайд этиш мосламалари орқали аниқланган қоидабузарликлар бўйича жарима баллари қуйидагича ҳисоблаб борилади:
Белгиланган тезликни ошириш — 0,5 дан 2 балгача;
Светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ўтиш — 1 балл;
Қарама-қарши йўлга чиқиш / фавқулодда вазият яратиш — 1–2 балл;
Автоҳалокат юз берган жойни тарк этиш — 2 балл;
Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш — 1–1,5 балл;
Рухсатсиз тонировка — 0,5 балл;
Тақиқланган жойда машинани тўхтатиш — 0,2–0,3 балл;
Махсус хизматлар автомобиллари ҳаракатига тўсқинлик қилиш — 0,5 балл;
Йўловчиларни ташиш қоидаларини бузилиш — 0,5 балл;
Авторақамсиз ёки тақиқланган автомобил ҳайдаш — 1 балл;
Автомобил носозлиги — 0,5 балл;
Темирйўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузиш — 1 балл;
Рухсат этилмаган сигнал ёки чироқлар ўрнатиш — 0,5 балл.
Жарима баллари автоматик равишда “E-jarimaball” тизими орқали юритилади. Балларни ҳисоблаш биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошланиб, бир йил давом этади. Агар ушбу муддат ичида баллар 12 га етмаса, улар кейинги йилга ўтказилмайди ва бекор қилинади.
Ҳайдовчининг ҳисобидаги жарима баллари 12 ой ичида 12 баллга етиб қолса, тегишли ҳужжатлар судга инсон омилисиз, автоматик юборилади ва ҳайдовчи “SMS” орқали хабардор қилинади. Суд бундай ҳайдовчиларни 6 ойдан 3 йилгача муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этади.
Шунингдек, 12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида кейинги даврда қоидаларни биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.
Қўшимча қилиб ўтаман: ҳамма қоидабузарликларга ҳам жарима баллари белгиланмайди. Бунда пиёдага йўл бермаслик, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, телефондан фойдаланиш, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмаслик каби қоидабузарликлар учун жарима баллари йўқ.
Жарима балл кимга ёзилади: машина эгасигами ёки рулдаги шахсга?
Автомобил унинг эгасидан бошқа шахс бошқарувида бўлган пайтда қоида бузилган бўлса, жарима баллари айнан рулдаги ҳайдовчига ҳисобланади. Бу эса ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси орқали аниқланади.
Жарима балларини транспорт воситаси мулкдори ва мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида (яъни ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси асосида) фойдаланувчи бошқа ҳайдовчиларга тақсимлаш тартиби жорий этилди.
Машинасини ишончнома асосида бошқа бировга берганлар диққатига: жарима баллари олмай десангиз, жавобгарлик ўтказилгани ҳақида хабардор қилиш керак бўлади.
1-апрелдан тегишли транспортни фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиш имконияти яратилди.
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, хабардор қилиш ЯИДХП (my.gov.uz) ёки Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали амалга оширилади.
Хабардор қилиш хизматидан фойдаланиш учун транспорт эгаси ЯИДХП ёки мобил иловада шахсий кабинет очган ҳолда сўровнома тўлдиради ва унда бошқариш ҳуқуқини бериш муддатини кўрсатиб ўтади.
Бошқариш ҳуқуқини олган шахс сўровномани тасдиқлаш орқали келгусида унга нисбатан жарима солиш тўғрисида қарор расмийлаштирилиб борилишига розилигини электрон рақамли имзо ёки “Mobile-ID” ёхуд “Face-ID” орқали тасдиқлайди
Хабардор қилиш хизмати учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида яъни 41 200 сўм йиғим ундирилади.
Teglar






