Logo

Кетма-кет иккинчи ой: Ўзбекистон халқаро захиралари бир ойда 6,8 млрд долларга камайди

Bugun 19:262 daqiqa

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари июн ойида 6,8 млрд долларга камайиб, 1 июль ҳолатига 63,76 млрд долларни ташкил этди. Пасайишга асосан жаҳон бозорида олтин нархининг тушиши таъсир қилган. Шу билан бирга, захиралар таркибидаги олтиннинг физик ҳажми ошишда давом этган.

Кетма-кет иккинчи ой: Ўзбекистон халқаро захиралари бир ойда 6,8 млрд долларга камайди © Bloomberg

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари июн ойида 6,8 млрд долларга камайиб, 1 июль ҳолатига 63,76 млрд долларни ташкил этди. Пасайишга асосан жаҳон бозорида олтин нархининг тушиши таъсир қилган. Шу билан бирга, захиралар таркибидаги олтиннинг физик ҳажми ошишда давом этган.

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 2026 йил 1 июль ҳолатига 63,76 млрд долларни ташкил этди. Бу июн бошидаги кўрсаткичдан 6,83 млрд доллар ёки 9,7 фоизга кам.

Бу захираларнинг кетма-кет иккинчи ой камайишидир. Май ойида Ўзбекистон халқаро захиралари 307 млн доллар атрофида қисқарган бўлса, июн ойида пасайиш анча кескинлашди.

Захиралар таркибидаги олтин қиймати бир ойда 61,44 млрд доллардан 55,76 млрд долларгача камайди. Шу билан бирга, олтиннинг соф ҳажми 13,6 млн трой унсиядан 13,88 млн трой унсиягача ошган. Яъни пасайиш олтин ҳажми камайгани билан эмас, асосан жаҳон бозоридаги нарх тушиши билан изоҳланади.

Марказий банк изоҳида июн ойида олтин нархи 4 516,85 доллардан 4 016,70 долларгача тушгани қайд этилган. Регуляторга кўра, фақат шу омилнинг ўзи захираларга 6,9 млрд долларлик салбий таъсир кўрсатган.

Хорижий валютадаги захира активлари ҳам камайган. Улар бир ойда 8,57 млрд доллардан 7,44 млрд долларга тушди. Жумладан, нақд валюта ва депозитлар ҳажми 5,72 млрд доллардан 4,58 млрд долларгача қисқарган.

Захиралар таркибида олтин асосий улушни эгаллашда давом этмоқда. 1 июль ҳолатига олтин қиймати 55,76 млрд долларни ташкил этган. Бу жами расмий захира активларининг қарийб 87,5 фоизига тенг.

Хорижий валютадаги захира активлари ҳам бир ойда 8,57 млрд доллардан 7,44 млрд долларгача камайган. Бунда нақд валюта ва депозитлар 5,72 млрд доллардан 4,58 млрд долларгача қисқарган. Қимматли қоғозлар ҳажми эса деярли ўзгармай, 2,86 млрд доллар атрофида сақланиб қолган.

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон халқаро олтин-валюта захиралари:

Sana

Xalqaro zaxiralar

Shundan oltin

1-yanvar 2026

$66,31 mlrd

$55,09 mlrd

1-fevral 2026

$75,08 mlrd

$64,98 mlrd

1-mart 2026

$77,09 mlrd

$67,67 mlrd

1-aprel 2026

$68,99 mlrd

$60,85 mlrd

1-may 2026

$70,89 mlrd

$61,59 mlrd

1-iyun 2026

$70,58 mlrd

$61,44 mlrd

1-iyul 2026

$63,76 mlrd

$55,76 mlrd

Аввалроқ Ўзбекистон май ойида олтин сотувини амалга оширмагани ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid