Киевга ҳужум Маскнинг «Starlink» бўйича қарорини тезлаштирган — «The Atlantic»

28.02.2026 | 08:251 daqiqa

Россия дронлари Киев марказидаги ҳукумат кварталларига етиб борганидан сўнг россияликлар учун «Starlink» ўчирилгани айтилмоқда.

Киевга ҳужум Маскнинг «Starlink» бўйича қарорини тезлаштирган — «The Atlantic»

«The Atlantic» нашрининг ёзишича, «SpaceX» компанияси асосчиси Илон Маск россиялик ҳарбийлар фронтда фойдаланаётган «Starlink» сунъий йўлдош алоқасини Киевдаги ҳужумдан кейин ўчирган. Мазкур ҳолат воқеалар занжирини бошлаб берган триггер сифатида баҳоланган.

Нашр маълумотига кўра, январ ойи охирида Россияга тегишли зарбдор дронлар Украина ҳаво мудофааси тизимини четлаб ўтиб, Киевдаги ҳукумат квартали томон паст баландликда ҳаракатланган. Гувоҳлар айтишича, дрон еттинчи қаватдан ҳам пастроқда учган. Украина расмий идоралари жойлашган ҳудудда ваҳима юзага келган.

Оқибатда дрон қўшни бинога урилиб, енгил шикаст етказган. Жабрланганлар бўлмаган. Қурилма БМ-35 сифатида идентификация қилинган. Аввалроқ Украина Мудофаа вазирлиги россияликлар айрим дронларни «Starlink» терминаллари билан жиҳозлаётганини билдирган эди.

«The Atlantic» қайд этишича, ушбу ҳодиса россиялик ҳарбийлар учун «Starlink» хизмати блокланишига олиб келган қарорлар занжирини бошлаб берган. Нашрга кўра, бу ўзгариш Украинага фронтда ташаббусни қайта қўлга олиш имконини берган.

Teglar

Mavzuga oid