Кийим ишлаб чиқаришда қайси вилоят етакчи?
Ўзбекистонда икки ой ичида йирик корхоналар томонидан 4,1 трлн сўмлик кийим ишлаб чиқарилган.
© Foto: Президент матбуот хизмати2026-йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 4,1 трлн сўмлик кийим ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш ҳажми:
Андижон вилояти – 1,8 трлн сўм
Тошкент вилояти – 524,6 млрд сўм
Наманган вилояти – 438,6 млрд сўм
Фарғона вилояти – 371,4 млрд сўм
Тошкент шаҳри – 310,3 млрд сўм
Самарқанд вилояти – 158 млрд сўм
Бухоро вилояти – 117,4 млрд сўм
Қашқадарё вилояти – 89 млрд сўм
Сирдарё вилояти – 83,1 млрд сўм
Навоий вилояти – 77,7 млрд сўм
Хоразм вилояти – 62,4 млрд сўм
Қорақалпоғистон Республикаси – 35,8 млрд сўм
Жиззах вилояти – 19,3 млрд сўм
Сурхондарё вилояти – 10,4 млрд сўм
Қайд этиш жоиз, 2026-йилнинг 1-март ҳолатига кўра, республикада 61,1 мингта саноат корхоналари фаолият юритаётган бўлса, шуларнинг 6,1 мингтаси кийим ишлаб чиқармоқда.
Ўтган йилги натижа
2025-йилда Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 43,1 трлн сўмлик кийимлар ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2024-йилга нисбатан 21,7 фоизга ошган.
2025-йилда ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш ҳажми:
Андижон вилояти – 19,7 трлн сўм
Наманган вилояти – 3,9 трлн сўм
Тошкент вилояти – 3,6 трлн сўм
Тошкент шаҳри – 2,9 трлн сўм
Фарғона вилояти – 2,8 трлн сўм
Навоий вилояти – 2,1 трлн сўм
Қашқадарё вилояти – 1,8 трлн сўм
Бухоро вилояти – 1,8 трлн сўм
Самарқанд вилояти – 1,3 трлн сўм
Сурхондарё вилояти – 634,9 млрд сўм
Жиззах вилояти – 576,3 млрд сўм
Хоразм вилояти – 565,9 млрд сўм
Қорақалпоғистон Республикаси – 560,3 млрд сўм
Сирдарё вилояти – 442,2 млрд сўм





