Колумбияда 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулади

Bugun 10:552 daqiqa

Колумбияда бортида 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулади, камида 66 ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Колумбияда 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулади

Колумбияда Lockheed Martin компаниясига тегишли C-130 Hercules русумидаги ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учраб, камида 66 киши ҳалок бўлди. Бортда жами 125 нафар — 114 йўловчи ва 11 экипаж аъзоси бўлгани маълум қилинди.

Самолёт мамлакат жанубидаги Пуэрто-Легисамо шаҳридан учиб чиққанидан сўнг тахминан икки километр масофада қулаган. Ҳалокат вақтида бортдаги ҳарбийлар Перу ва Эквадор билан чегарадош Путумайо департаментига йўл олган эди.

photo_2026-03-24_10-09-17

Қутқарув ишлари давом этмоқда. Расмийларга кўра, бир неча киши бедарак йўқолган ва уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Жабрланганларни эвакуация қилиш учун иккита самолёт жалб қилиниб, улар Богота ва бошқа шаҳарлардаги шифохоналарга етказилган.

Фожеа сабаблари

Мамлакат мудофаа вазири Педро Санчеснинг билдиришича, ҳарбий бўлинмалар воқеа жойида иш олиб бормоқда. Ҳалокатнинг аниқ сабаблари ҳозирча очиқланмаган ва текширув ишлари бошланган.

photo_2026-03-24_10-09-22

Мутахассислар дастлабки тахмин сифатида техник носозлик ёки инсон омилини истисно қилмаяпти. Шу билан бирга, расмий хулоса текширув натижаларига кўра эълон қилиниши айтилмоқда.

C-130 Hercules самолётлари 1950-йиллардан бери хизмат қилиб келади. Колумбия ушбу турдаги илк самолётларни 1960-йиллар охирида қабул қилган ва кейинчалик уларнинг айримларини янгилаган.

Аввалроқ мудофаа вазири ҳарбий техникани модернизация қилиш жараёнида бюрократик тўсиқлар мавжудлигини таъкидлаган эди. Феврал ойи охирида Боливияда ҳам худди шу русумдаги самолёт ҳалокатга учрагани эски парк муаммосини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.

Teglar

Mavzuga oid