Магистр хотин-қизлар учун контракт тўловини қоплаш аризаси узайтирилди

23.09.2025 | 23:153 daqiqa

Энди аризалар 30 сентябрга қадар қабул қилинади.

Магистр хотин-қизлар учун контракт тўловини қоплаш аризаси узайтирилди
Магистр хотин-қизлар котракт тўловини бюджетдан қоплаш бўйича аризаларни 30-сентабргача жўнатишлари мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Давлат комиссияси баёни билан магистратура мутахассисликларига қабул натижалари тасдиқланди. Унга кўра, 2025/2026-ўқув йилида давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига умумий қабул параметрлари доирасида кундузги таълим шаклига — 16 286 нафар, кечкига — 657 нафар, масофавий таълим шаклига эса 335 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Яна 987 нафар талабгор кундузги таълимга, 7 нафари кечкига ва 4 нафари масофавий таълимга қўшимча имтиёз билан тавсия этилди. Танлов натижаси қайдномалари уч кун муддатда олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда етказилади. Шунингдек, базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг жорий ўқув йили учун контракт тўловини бюджетдан қоплаб бериш бўйича ариза беришнинг сўнгги муддатини 30-сентабрга қадар узайтиришга рухсат берилди. Олдин бу 15-сентабргача белгиланганди. Ушбу имтиёз қуйидагиларга татбиқ этилмайди: - аризани белгиланган муддатда тақдим этмаганлар; - табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлар; - нодавлат олий таълим муассасалари магистратурасида таҳсил олаётганлар. Бунда талабгорлар ўзлари таълим олаётган ОТМ ректори ёки филиал директори номига ариза билан мурожаат қилишлари шарт. Белгиланган муддатдан кейин топширилган аризалар қабул қилинмайди.

Teglar

Mavzuga oid