Logo

Манба: Собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қўлга олинган

Kecha 22:551 daqiqa

У кеча, 29 июл куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан яшаш манзилидан олиб кетилгани айтилмоқда.

Манба: Собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қўлга олинган

Бир неча кун аввал Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод этилган Жўрабек Мирзамаҳмудов кеча, 29 июл куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан яшаш манзилидан олиб кетилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Vaqt.uz'нинг вазиятдан хабардор бир неча манбаси хабар берди.

Ҳозирча собиқ вазирга қандай айблов қўйилаётгани маълум эмас ҳамда расмий идоралар томонидан ҳолат юзасидан муносабат билдирилмади.

Лавозимдан озод этилиши ва аввалги фаолияти

Эслатиб ўтамиз, 27 июл куни Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазири лавозимидан озод этилган эди. Президент фармони билан унинг ўрнига Шерзод Хикматуллаевич Ходжаев Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига тайинланди.

Жўрабек Мирзамаҳмудов мазкур лавозимга 2022 йил 29 сентябр куни тайинланган эди. Бунга қадар эса, 2020 йилдан 2022 йилгача «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Мирзамаҳмудов 1979 йилда Наманган вилоятида туғилган. 2001 йилда АҚШнинг Алабама университетини, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 125

Barchasi

Mavzuga oid