Марказий банк инфляция прогнозини 8 фоизгача оширди
20.05.2025 | 12:252 daqiqa
Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил учун инфляция бўйича кутилмаларини юқори томонга қайта кўриб чиқди. Аввал 6–7 фоиз атрофида деб баҳоланган йиллик инфляция эндиликда тахминан 8 фоиз даражасида шаклланиши кутилмоқда.

Марказий банк бу ўзгаришни ташқи иқтисодий ноаниқликлар ва ички талабнинг ўсиши билан изоҳлади. Кредитлаш ҳажмининг ошиши, инвестицион фаолликнинг кучайиши инфляцияга қўшимча босимлар юзага келтириши мумкин.
Инфляцияни пасайтириш борасидаги мақсад ўзгармасдан қолмоқда: Марказий банк 2027 йилга бориб инфляцияни 5 фоизгача туширишни режалаштирган. Бу мақсадга эришиш учун регулятор қатор йиллар қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттиришини маълум қилди.
Марказий банк бу йилда ҳам бозордаги таваккалчиликларни синчиклаб баҳолаб боради ва инфляцион хавфларга қарши ўз вақтида чоралар кўрилади, деб таъкидланмоқда.





