Молиявий тақчиллик ва санкциялар: Россиянинг Марказий Осиёдаги энергетик амбициялари сўроқ остида | Fikr vaqti
Санкциялар гирдобидаги Россия Ўзбекистондаги энергетик лойиҳаларни молиялаштира оладими? "Росатом" бюджети қисқараётган бир пайтда, АЭС ва газ бўйича ягона давлатга қарамлик хавфларини мутахассислар билан таҳлил қилдик.
“Росатом”нинг молиявий муаммолари Ўзбекистоннинг ядровий энергия амбицияларини хавф остида қолдирмоқда. Бир қатор хорижий нашрлар, жумладан Eurasianet ва The Moscow Times’га кўра, Россия бюджетида кузатилаётган қисқартиришлар тез орада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги лойиҳаларни ҳам шубҳа остида қолдириши мумкин.
Бу шубҳаларни, шунингдек, “Росатом” раҳбари Алексей Лихачёвнинг компания иқтисодий аҳволи ёмонлашгани сабабли жорий йилда инвестиция дастурининг қарийб 50 фоизи қисқараётгани, кейинги 18 ойда эса компания операцион харажатларни 10 фоизга қисқартириши ҳақидаги чиқиши ҳам тасдиқлайдигандек.
Дастуримизнинг навбатдаги сонида айни даъволар, уларнинг қанчалик асосга эга экани, шунингдек, Россиянинг Ўзбекистондаги бошқа энергетик лойиҳалари келажаги ҳақидаги қатор саволларни сиёсатшунос Фарҳод Толипов ва иқтисодчи Шуҳрат Расул билан муҳокама қилдик.
Teglar






