Нақдсиз олди-сотди ислоҳотининг ижара бозорига таъсири маълум қилинди

Bugun 13:152 daqiqa

Уй-жой олди-сотди жараёнларининг нақдсиз шаклга ўтиши Тошкент ижара бозорига қандай таъсир қилгани OLX платформасидаги 1,7 миллиондан ортиқ эълонлар асосида таҳлил қилинди.

Нақдсиз олди-сотди ислоҳотининг ижара бозорига таъсири маълум қилинди © vaqt.uz

Тошкент шаҳрида уй-жой олди-сотдисида ҳисоб-китобларнинг нақдсиз шаклга ўтказилиши ижара бозорида кескин нарх ўсишига сабаб бўлмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилида маълум қилинди.

Тадқиқот OLX платформасидаги 1,7 миллиондан ортиқ эълонлар асосида ўтказилган. Унга кўра, 2026 йил апрел ойида Тошкентдаги умумий медиан ижара нархи 550 доллар даражасида сақланиб қолган. Бу март ойига нисбатан ҳам, 2025 йил апрелига нисбатан ҳам ўзгармаган.

1

Манба: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Эълонлар сонида ҳам кескин бурилиш кузатилмади:

2026 йил январ-март ўртача: 22,6 минг;

2026 йил апрел: 22,8 минг;

Ўзгариш: +0,8 фоиз.

Хоналар кесимида эса бозор анча фарқли ҳаракат қилмоқда:

1 хонали: 400 доллар, йиллик ўсиш +14,3 фоиз;

2 хонали: 550 доллар, йиллик ўсиш +10,0 фоиз;

3 хонали: 700 доллар, йиллик пасайиш -12,5 фоиз;

4+ хонали: 850 доллар, йиллик пасайиш -26,1 фоиз.

Нисбатан қиммат ҳудудлар:

Миробод: 800 доллар;

Шайхонтоҳур: 750 доллар;

Яккасарой: 700 доллар;

Нисбатан арзон ҳудудлар:

Бектемир: 390 доллар;

Сергели: 400 доллар;

Учтепа: 400 доллар;

Нарх қимматлаётган ҳудудлар:

Олмазор: +12,5 фоиз;

Мирзо Улуғбек: +9,1фоиз;

Премиум ҳудудларда нархларда пасайиш кузатилмоқда:

Шайхонтоҳур: -25,0 фоиз;

Миробод: -11,1фоиз;

Яккасарой: -6,7 фоиз.

2

Манба: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Мутахассислар қайд этишича, апрел ойи ислоҳотдан кейинги дастлабки давр бўлгани учун бозордаги узоқ муддатли ўзгаришларни баҳолашга ҳали эрта. Асосий тенденциялар 2026 йилнинг иккинчи ва учинчи чораклари якунларида янада аниқроқ шаклланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 2026 йил март ойи ҳолатига кўра уй-жой ижарасининг ўртача нархи ҳар бир квадрат метр учун 8,9 долларни ташкил этган. Март ойидаги кўрсаткич феврал ойига нисбатан 2,7 фоизга ошган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,8 фоизлик ўсишни қайд этган.

Teglar

Mavzuga oid