Нетаняху: «Қуролни ташланг, гаровдагиларни озод қилинг»

27.09.2025 | 12:003 daqiqa

БМТ Бош Ассамблеяси минбарида Исроил раҳбари Ғазодаги инқироз, Эрон таъсири ва радикализм хавфини кескин баҳолаб, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди.

Нетаняху: «Қуролни ташланг, гаровдагиларни озод қилинг»
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан HAMASга қурол ташлаш ва гаровдагиларни дарҳол озод қилиш талабини йўллади. Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати гаровда қолган фуқароларнинг барчасини уйга қайтаришни устувор вазифа деб билади ва бу йўлда тўхтамайди. Нетаняху 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумни «тасвирлаб бўлмас даражадаги ваҳшийлик» дея баҳолади. Расмий маълумотларга ишора қилган ҳолда, у HAMAS ҳужуми давомида 251 киши асирга олингани, ҳозирда 48 нафарининг гаровда қолгани, шулардан камида 20 нафари тирик экани ҳақида айтди. Унинг таъкидлашича, Исроил ҳудуди ва фуқароларининг хавфсизлиги ҳар қандай музокара ва ҳарбий қарорларда устувор бўлиб қолади. Бош вазир нутқида Эрон ҳамда минтақадаги қўлловчилари — HAMAS, Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ва Ямандаги ҳусийчиларни «террор ўқи» деб атади. Уларнинг кўплаб таркибий қисмлари Исроил армияси томонидан йўқ қилингани ёки заифлаштирилганини қайд этди. Шу билан бирга, у Ғазода геноцид амалга оширилаётгани ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этди. Ғазодаги уруш халқаро майдонда тобора кўпроқ танқидларга учраётган бир пайтда, бир қатор давлатлар Фаластин секторидаги гуманитар инқироз чуқурлашганидан ташвиш билдираётгани ҳам қайд этилди.

Teglar

Mavzuga oid