Logo

Олмалиқдаги бозорда катта ёнғин содир бўлди

Олмалиқдаги «Ойдин деҳқон бозори»да тонгда ёнғин содир бўлди. Ёнғин 2 соат давомида ўчирилган.

Олмалиқдаги бозорда катта ёнғин содир бўлди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Ойдин деҳқон бозори»да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Воқеа Олмалиқ шаҳрининг «Ҳамза» маҳалласи ҳудудида юз берган. ФВВга кўра, 30-август куни соат 05:18 да ёнғин содир булаётганлиги тўғрисила хабар келиб тушган ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган.

«Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва соат 07:12 да ўчирилган», дейилади вазирлик хабарида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмаган.

Ҳодиса сабаблари ҳамда ёнғин натижасида етказилган зарар миқдори ҳозирда аниқланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid

Олмалиқдаги бозорда катта ёнғин содир бўлди | Vaqt.uz