Овқатдан оммавий заҳарланиш. Ҳозиргача нималар маълум?

25.02.2026 | 19:551 daqiqa

Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида юз берган оммавий заҳарланиш оқибатида 62 нафар бола касалланди.

25 феврал соат 08:00 ҳолатига кўра, касалланганларнинг 22 нафарига уйларига саломатлиги яхши бўлгани учун жавоб берилгани маълум қилинди. Аниқланишича, боғчаларга озиқ-овқатларни Garden Catering Trade компанияси етказган. 2024-йилда ташкилот «тажриба» доирасида ҳоким қарори билан маҳсулот етказиб бериш ҳуқуқини олган. У, бир неча қоидабузарликларга қарамай, фаолиятини давом эттириб, тендерсиз 100 млрд сўмдан ортиқ шартномалар имзолаган.

Baxtiyor To‘xtayev

Baxtiyor To‘xtayevMaqolalar soni: 11

Barchasi

Mavzuga oid