Ўзбекистон Глобал инновация индексида 79-ўринни эгаллади
17.09.2025 | 16:304 daqiqa
Ўзбекистон жаҳон инновация рейтингда ўрнини яхшилаб, Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани қайд этди.
Ўзбекистон 2025 йилги Глобал инновация индексида тўрт поғона юқорига чиқиб, минтақада етакчи давлат сифатида қайд этилди. Бу ҳақда БМТнинг 2025 йилги Глобал инновация индекси ҳисоботида маълум қилинди.
Жаҳон бўйича энг юқори кўрсаткични Швейцария сақлаб қолди. У 2011 йилдан бери индексда етакчи бўлиб келмоқда. Ундан кейинги ўринларни Швеция ва АҚШ эгаллади. Биринчи ўнталикка Жанубий Корея, Сингапур, Буюк Британия, Финляндия, Нидерландия ва Дания ҳам кирди. Хитой ўнинчи ўринни қайд этиб, Германияни орқага сурди.
Ўзбекистон2024-йилда 132 та давлат орасида 83-ўринни қайд этган эди. Бу йил Марказий Осиёда Ўзбекистон 79-ўрин билан етакчи бўлди. Қозоғистон 81-ўринда, Қирғизистон 96-ўринда, Тожикистон 108-ўринда қайд этилди. Туркманистон эса индексга киритилмаган. Ўзбекистон ўтган йилги 83-ўриндан тўрт поғона юқори кўтарилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, инновация соҳасидаги кўрсаткичлар мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва технологиявий имкониятларини намоён қилади. Масалан, 2024 йилда халқаро патент аризаларининг қарийб тўртдан бир қисми Хитойга тўғри келган, бу эса бошқа ҳар қандай мамлакатдан юқори кўрсаткич ҳисобланади. Ўзбекистон «Инновацияларга киритилган сармоялар» субиндексида ўтган йилга нисбатан яхшиланиб, 69-ўринни егаллаган. Бироқ «Инновациялардан олинган натижалар» бўйича 92-ўрин қайд этган ва бу кўрсаткич пасайган. Жами ҳисобда 8 та кўрсаткич бўйича ижобий ўзгариш, 3 та йўналишда эса пасайиш қайд этилган. Global инновация индекси ҳар йили сентябр ойида эълон қилинади ва мамлакатларнинг билим, технология, ишбилармонлик муҳити ҳамда инновация салоҳияти каби кўрсаткичлар асосида баҳолайди.




