Ўзбекистон қурилиш соҳасида энг кўп хорижий компаниялар Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда
2026 йил бошида Ўзбекистон қурилиш соҳасида 1 160 та хорижий корхона фаолият юритиб, энг катта улуш Хитой ва Туркия компанияларига тўғри келмоқда.

2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон қурилиш соҳасида жами 1 160 та хорижий капитал иштирокидаги корхона фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда статистика қўмитаси маълум қилди.
Хитой тегишли корхоналар сони
Энг катта улушни Хитой компаниялари эгаллаган бўлиб, уларнинг сони 495 тага етган. Бу умумий хорижий қурилиш корхоналарининг қарийб ярмини ташкил қилади. Хитой компаниялари, асосан, йирик инфратузилма ва саноат объектларини қуришда иштирок этмоқда.
Иккинчи ўринда Туркия жойлашган бўлиб, ушбу мамлакатга тегишли 273 та компания Ўзбекистонда фаолият юритмоқда. Туркиялик инвесторлар турар-жой мажмуалари, бизнес марказлар ва замонавий шаҳарсозлик лойиҳаларида фаол иштирок этмоқда.
Шунингдек, Россия (93 та), Қозоғистон (63 та) ва Жанубий Корея (47 та) каби давлатлар ҳам қурилиш соҳасида сезиларли иштирокга эга. Бу давлатлар асосан саноат, энергетика ва инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритмоқда.
Қолган давлатлар қаторида Озарбайжон (35 та), Тожикистон (31 та), Туркманистон (18 та), Ҳиндистон (16 та) ва Қирғизистон (13 та) бор. Яна 76 та корхона бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Янги Наманган туманида қиймати 750 млн долларлик «China Town» йирик турар-жой ва бизнес мажмуаси қурилиши бошланган эди.
Шунингдек, Хитойнинг CITIC Construction компанияси Фарғона водийсидаги энг оғир йўл участкалардан бири — Пунғон—Наманган йўлини 246 миллион долларга реконструкция қилаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

