Ўзбекистонда бир қатор ҳокимлик ва идоралар биноси сотувга чиқарилади (рўйхат)

25.10.2025 | 15:581 daqiqa

Ҳукумат қарорига мувофиқ, давлатнинг айрим ҳокимлик ва идора бинолари хусусийлаштириш орқали тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида электрон аукцион орқали сотувга қўйилади.

Ўзбекистонда бир қатор ҳокимлик ва идоралар биноси сотувга чиқарилади (рўйхат)

Ўзбекистон ҳукумати 22 октябр куни қабул қилган «Жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш орқали уларнинг бино ва иншоотлари ўрнида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга асосан, давлат кўчмас мулкининг бир қисми электрон аукцион орқали сотилади.

12

Ҳужжатга кўра, маҳаллий ҳокимликлар, давлат ташкилотлари ва айрим идоралар бинолари аниқланган бўлиб, улар хусусий сектор ва инвесторлар учун очиқ савдоларга қўйилади. Бундай ташаббус орқали ҳукумат ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорлик муҳитини фаоллаштиришни кўзламоқда.

34

Сотув жараёни давлат активларини бошқариш бўйича ягона электрон аукцион тизими орқали амалга оширилади. Қизиққан тадбиркорлар ва инвесторлар савдоларда иштирок этиш учун электрон тарзда рўйхатдан ўтишлари мумкин.

56

Мазкур қарор маҳаллий бошқарув органларини ягона маъмурий биноларда жойлаштириш ҳамда уларнинг бўшаган биноларида янги бизнес лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Бу эса шаҳар ва туман марказларининг инфратузилмасини замонавий талабларга мослаштиришга хизмат қилади.

7

Аввалроқ, туман ва шаҳар ҳокимликлари учун янги бинолар қурилиши ғақида хабар берган эдик.2026-йилга қадар танлаб олинган туман ва шаҳарларда маҳаллий бошқарув органлари учун замонавий маъмурий бинолар қурилади, уларнинг қуйи қаватлари эса бизнес фаолияти учун ажратилади.

Teglar

Mavzuga oid