Ўзбекистонда бозор хизматлари 406 трлн сўмдан ошди

Bugun 17:171 daqiqa

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 17 фоизга ошган.

Ўзбекистонда бозор хизматлари 406 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ–апрел ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 406,4 триллион сўмни ташкил этди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,6 фоизга ошган.

Савдо, транспорт ва молиявий хизматлар бозорнинг асосий қисмини шакллантирган.

Савдо ва транспорт етакчи

Ҳисобот даврида энг йирик улуш савдо хизматларига тўғри келиб, уларнинг ҳажми 101,8 триллион сўмга етган.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 69,1 триллион сўмни ташкил этган бўлса, транспорт хизматлари 66,9 триллион сўмга етди.

Молиявий хизматлар бозори ҳам юқори фаолликни намоён этиб, тўрт ой давомида 65,6 триллион сўмлик хизмат кўрсатган.

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 30,9 триллион сўмни ташкил қилди.

Таълим ва соғлиқни сақлаш ҳам ўсмоқда

Таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 14,5 триллион сўмга етган. Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 9,2 триллион сўмни ташкил қилган.

Шахсий хизматлар ҳажми 7,4 триллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар эса 7,3 триллион сўм бўлган. Компютерлар ва маиший техника таъмири ҳамда ижара хизматлари ҳар бири 5,1 триллион сўмдан хизмат кўрсатган.

Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синов ва таҳлил хизматлари 4,8 триллион сўмга етган. Қолган турдаги хизматлар ҳажми эса 18,8 триллион сўмни ташкил этган.

Teglar

Mavzuga oid