Ўзбекистонга 14 минг тонна хурмо импорт қилинди

Импортнинг асосий қисми Эрон ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонга 14 минг тонна хурмо импорт қилинди

2025 йилда Ўзбекистонга 19 та давлатдан қиймати 10,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 13 983 тонна араб хурмоси импорт қилинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Статистика маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 3,4 минг тоннага ошган.

Импортнинг асосий қисми Эрон ҳиссасига тўғри келди. Ушбу давлатдан 11 минг тонна хурмо етказиб берилган. Бу кўрсаткич умумий импорт ҳажмининг катта қисмини ташкил этади ва Эрон Ўзбекистон учун асосий таъминотчи бўлиб қолмоқда.

Иккинчи ўринда турган Тунисдан 809,6 тонна хурмо импорт қилинган. Шунингдек, Туркиядан 416 тонна, Саудия Арабистонидан 327,9 тонна маҳсулот олиб кирилган.

Шунингдек, Қозоғистон 229 тонна, Озарбойжон 223,5 тонна, Бирлашган Араб Амирликлари эса 216,9 тонна хурмо етказиб берган. Қолган 768,7 тонна маҳсулот бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Импорт ҳажмининг ўсиши ички бозорда хурмога бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади. Айниқса, Рамазон ойи арафасида ушбу маҳсулотга эҳтиёж юқори бўлади.

Teglar

Mavzuga oid