Ўзбекистонликлар энг кўп коммунал хизматлар нархи ошишидан хавотирда

Kecha 15:352 daqiqa

Марказий банкнинг аҳоли ва тадбиркорлар орасида ўтказган сўровномасига кўра, март ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари пасайган бўлса-да, бу жараён суръати секинлашиб, асосий хавотирлар сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистонликлар энг кўп коммунал хизматлар нархи ошишидан хавотирда © Javhar Chorshanbiyeva

2026 йил март ойида аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари 11,0 фоизни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,2 фоиз бандга пасайган. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари ҳам 0,1 фоиз бандга камайиб, 10,7 фоиз даражасида шаклланган. Бу ҳақда Марказий банкнинг аҳоли ва тадбиркорлар орасида ўтказган анъанавий сўровномаси натижаларида келтириб ўтилган.

Бироқ сўнгги ойларда инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари сезиларли даражада секинлашгани қайд этилмоқда. Бу эса иқтисодиётда инфляция босими тўлиқ бартараф этилмаганини кўрсатади.

Асосий омиллар сақланмоқда

Марказий банк шарҳига кўра, аҳоли орасида нархлар ўсишига таъсир этувчи асосий омил сифатида коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия ресурслари нархининг ошишига оид хавотирлар устуворлигича қолмоқда. Бу омилларни қайд этган респондентлар улуши ҳатто бироз ошган.

1

Manba: Markaziy bank

Тадбиркорлар учун ҳам ушбу омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, уларга транспорт харажатларининг қимматлашиши ҳам қўшилмоқда. Шу билан бирга, валюта курси ўзгаришидан хавотир билдирганлар улуши камайгани кузатилган.

2

Manba: Markaziy bank

Соҳалар ва ҳудудлар кесимида фарқлар

Аҳоли гуруҳлари орасида энг юқори инфляцион кутилмалар ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари томонидан билдирилган бўлса, энг паст кўрсаткич талабалар ҳиссасига тўғри келган.

3

Manba: Markaziy bank

Тадбиркорлар кесимида эса энг юқори кутилмалар туризм, ахборот технологиялари ва таълим соҳаларида қайд этилган. Кафе-ресторан хизмати ва ҳунармандчилик соҳаларида энг паст даражалар кузатилган.

4

Manba: Markaziy bank

Ҳудудий жиҳатдан қаралганда, инфляцион кутилмаларнинг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида қайд этилган. Энг паст кўрсаткичлар аҳоли орасида Самарқанд вилоятида, тадбиркорлар орасида эса Навоий вилоятида кузатилган.

5

Manba: Markaziy bank

Teglar

Mavzuga oid