Logo

Қаршидаги трактор заводида агродронлар ишлаб чиқарилади

Kecha 23:202 daqiqa

Шунингдек, вилоятда қуёш станцияси ва бошқа йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилади.

Қаршидаги трактор заводида агродронлар ишлаб чиқарилади

Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда Қаршидаги трактор заводида агродронлар ишлаб чиқарилиши маълум қилинди. Шунингдек, йил якунига қадар вилоятда янги саноат кластерлари ва йирик энергетика лойиҳалари ишга туширилади.

Йиғилишда таъкидланишича, Қашқадарё саноатида йирик корхоналар атрофида кооперация занжирларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Хусусан, Хитойнинг «FM World» корхонасида йиғилаётган замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш ҳамда мазкур заводда агродронлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини бошлаш белгиланди.

Бундан ташқари, йил якунигача Ғузор, Шўртан, Муборак, Деҳқонобод ва Нишонда жами олтита саноат кластерини ташкил этиш, Шўртан, Муборак, Яккабоғ ва Косонда эса «Қашқадарё» эркин иқтисодий зонаси филиалларини очиш вазифаси қўйилди. Мазкур ҳудудларнинг инфратузилмаси учун дастлаб 250 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Йиғилишда энергетика тармоғига жалб қилинаётган йирик инвестициялар ва уларнинг ижроси ҳам муҳокама қилинди:

— «Masdar» компанияси келаси йили Қашқадарёда қиймати 250 миллион доллар бўлган 300 мегаваттли қуёш электр станцияси ва 75 мегаваттли энергия сақлаш қувватини ишга туширади;
— Қарши туманида хитойлик ҳамкор иштирокида чиқиндидан электр энергияси олиш бўйича 45 мегаваттли лойиҳа якунланмоқда;
— Нишон ва Кўкдалада электр тармоқларини мустаҳкамлаш учун 70 миллион доллар жалб қилиниб, иккита йирик подстанция қурилади ва улар келаси йили ишга туширилади;
— Толимаржон – Сўғдиёна йўналишидаги 245 километр янги электр тармоғи лойиҳасига 150 миллион доллар ажратилган бўлиб, мутасаддиларга ушбу лойиҳани ҳам келаси йили якунига етказиш топширилди.

Teglar

Mavzuga oid

Қаршидаги трактор заводида агродронлар ишлаб чиқарилади | Vaqt.uz