Қирғизистон ёшларни мажбурий наркотестдан ўтказмоқчи

Bugun 18:101 daqiqa

Мамлакатда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун янги назорат механизми таклиф қилинди.

Қирғизистон ёшларни мажбурий наркотестдан ўтказмоқчи © sputniknews

Қирғизистонда 2026 йил 1 сентабрдан бошлаб юқори синф ўқувчилари ва талабаларни гиёҳванд моддалар истеъмоли бўйича мажбурий текширувдан ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Бу ҳақда мамлакат парламенти депутатлари Максат Алимбеков ва Улан Сариев томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида айтилган.

Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, унда 9–11-синф ўқувчилари ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабаларини наркотестдан ўтказиш назарда тутилган.

Лойиҳа муаллифлари ёшлар ўртасида гиёҳванд моддалар тарқалишининг олдини олиш ва таълим муассасаларида профилактика ишларини кучайтиришни асосий мақсад сифатида кўрсатган.

Махсус реестр яратилади

Қарор лойиҳасига мувофиқ, текширув натижалари мусбат чиққан шахслар бўйича махсус электрон реестр шакллантирилади.

Шунингдек, мамлакатдаги лабораторияларни шай ҳолатга келтириш ва текширувлар тизимини ишга тушириш режалаштирилган.

Лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичи Бишкек ва Ўш шаҳарларида ўтказилиши кўзда тутилган.

Teglar

Mavzuga oid

Қирғизистон ёшларни мажбурий наркотестдан ўтказмоқчи | Vaqt.uz