Қозоғистон бюджет тақчиллигини қоплаш учун 1 млрд доллар қарз олади
Олинган қарзларни хизмат кўрсатиш ва қайтариш Молия вазирлиги томонидан республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Қозоғистон ҳукумати Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан 92,3 миллиард иена миқдорида кредит олишни режалаштирмоқда. Бу тахминан 600 миллион долларни ташкил этади. Ушбу қарз 11 йил ичида қайтарилиши керак бўлади, шундан дастлабки 5 йили имтиёзли давр ҳисобланади. Келишув бугун Мажилисда кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, мамлакат Осиё инфратузилма инвестиция банкидан 1,2 фоиз ставкада 400 миллион доллар қарз олади. Бундан ташқари, 1,5 миллиард долларлик инвесторлар учун еврооблигациялар чиқарилиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва республика бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилади.
Олинган қарзларни хизмат кўрсатиш ва қайтариш Молия вазирлиги томонидан республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Қозоғистон Миллий банки ва TradingEconomics маълум қилишича, 2026 йил 1-чорак ҳолатига кў





