Саида Мирзиёева Бухородаги йирик лойиҳалар натижалари билан танишди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи давомида май ойида белгиланган вазифалар ижроси ва амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари билан танишди.
© Saida Mirziyoyevaning ijtimoiy tarmoqdagi sahifasiПрезидент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи давомида май ойида белгиланган вазифалар ижроси ва амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари билан танишди.
Хусусан, Жўйзар каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилган. Айни пайтда каналнинг яна 10 километрида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Лойиҳа натижасида йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шу ҳудудда балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган. Шайхонча маҳалласида эса 240 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаси барпо этилди.
Ташриф давомида Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган янги ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди. «Афшона» мажмуаси, этно-уйлар, «Жўйи Мулиён» каналини тиклаш, янги аэропорт яқинидаги меҳмонхоналар ва кластер масалалари шулар жумласидандир.
«Асосий мақсад йилига 10 миллион сайёҳни жалб қилиб, Бухорони шунчаки транзит ҳудуд эмас, балки тўлақонли саёҳат масканига айлантиришдир», — деди Мирзиёева.
Ташриф якунида Саида Мирзиёева Бухорои шарифдаги Етти пир қадамжоларини зиёрат қилди.





