Сўнги 5 ойда 5 миллиондан ортиқ сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрди
Туристлари энг кўп келган ТОП-10 давлатлар қаторида Ғарбий Европа давлатларидан бири Германия ҳам қайд этилди. Ушбу мамлакатдан жами 18 291 нафар сайёҳ келган.
© afisha.uzМиллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг бошидан май ойи охирига қадар Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани ҳақида маълумот берди. Унга кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида жами 5 351 868 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг айнан шу даврига нисбатан 1,1 млн нафарга ёки 27,3 фоизга ошган.
Шунингдек, Ўзбекистонга энг кўп қўшни Қирғиз Республикасининг жами 1 539 503 нафар аҳолиси сайёҳлик мақсадида келган.
Кейинги ўринларни Қозоғистон (1 246 689 нафар), Тожикистон (1 211 060 нафар) фуқаролари эгаллаган. Шунингдек, Ўзбекистонга туристлар энг кўп келган ТОП-10 давлатлар қаторида Ғарбий Европа давлатларидан бири Германия ҳам қайд этилган. Ушбу мамлакатдан жами 18 291 нафар сайёҳ ташриф буюрган.
Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
Қирғиз Республикаси – 1 539 503 нафар;
Қозоғистон – 1 246 689 нафар;
Тожикистон – 1 211 060 нафар;
Россия – 465 885 нафар;
Афғонистон – 198 910 нафар;
Хитой – 178 121 нафар;
Туркманистон – 136 997 нафар;
Туркия – 78 312 нафар;
Ҳиндистон – 20 807 нафар;
Германия – 18 291 нафар.





