Сумалак, миллий ўйинлар ва эзгу ташаббус: Octobank «Наврўз» боғида пойтахтликларга байрам шукуҳини улашди

Bugun 16:152 daqiqa

Тошкентдаги «Наврўз» этнографик боғида баҳорий тенгкунлик — Наврўз айёми кенг кўламда нишонланди. Octobank бош ҳомийлигида ўтказилган байрам тадбирлари нафақат миллий қадриятлар ва маданий меросимизни тараннум этди, балки ўзида ўта муҳим ижтимоий-хайрия ташаббусини ҳам мужассам қилди.

Сумалак, миллий ўйинлар ва эзгу ташаббус: Octobank «Наврўз» боғида пойтахтликларга байрам шукуҳини улашди

Баҳорнинг энг ёрқин байрами муносабати билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун ўзига хос маданий дастур ишлаб чиқилди. Кун давомида боғ ҳудуди ҳақиқий халқ сайли майдонига айланиб, йиғилганларга чинакам байрамона кайфият улашилди.

2

Миллий қадриятлар ва кўнгилочар дастурлар уйғунлиги

Байрам куни боғга ташриф буюрганлар қайнаётган ўн қозон сумалак атрофида жам бўлиб, полвонлар ва дорбозларнинг ҳаяжонли намойишлари, момоларнинг лапарлари-ю замонавий DJ дастурларидан баҳраманд бўлишди. Оқшом тушгач эса «Labi-Hovuz» театрида болажонлар учун махсус намойиш этилган «Kichkina Muk» эртак-спектакли байрам сайлининг ажойиб хотимасига айланди.

3

15

4

Карнай-сурнай садолари остида ўтказилган дорбозлар намойиши ва фольклор жамоаларининг дилтортар тароналари пойтахтликлар қалбида қадимий байрамимизга нисбатан ғурур ва илиқлик ҳиссини уйғотди.

Меҳр-оқибат айёми: Octobankнинг ижтимоий ташаббуси

dorboz 9

5

7

Наврўз — азал-азалдан нафақат уйғониш ва яшариш, балки меҳр-оқибат, саховат ва кўмакка муҳтожларга эътибор қаратиш айёми ҳисобланади.

plov

Тадбирнинг бош ҳомийси бўлган Octobank ушбу қадриятларни ўзининг корпоратив сиёсатида ҳам фаол қўллаб-қувватлайди.

8

10

11

Байрам шодиёналарига уйғун тарзда, банк ўзининг муҳим ижтимоий миссиясини эслатиб ўтди: Octobank Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази беморларига ғамхўрлик қилиш ташаббусини изчил давом эттирмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида оғир хасталиклар билан курашаётган болажонларга зарурий ёрдам ва маънавий далда бериш банк фаолиятининг ажралмас қисмига айланган.

12

13

14

«Наврўз» боғида ўтказилган оммавий сайл баҳорий тенгкунлик ва табиат уйғонишининг чинакам тараннумига айланди. Одамларни битта умумий байрам атрофида бирлаштирган ушбу тадбирлар юртдошларимизга чинакам маданий ҳордиқ улашиш билан бир қаторда, меҳрга, кўмак ва ғамхўрликка муҳтож мурғак қалбларга эътибор қаратиш каби энг олижаноб инсоний бурчимизни яна бир бор ёдга солди.

Teglar

Mavzuga oid