Тошкент вилоятида боғчалардаги оммавий заҳарланиш ортидан 10 киши қамоққа олинди

27.02.2026 | 12:152 daqiqa

Қўзғатилган жиноят иши доирасида 11 нафар шахсга айблов эълон қилинган. Улардан 10 нафарига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси, яна бир нафарига уй қамоғи тайинланган.

Тошкент вилоятида боғчалардаги оммавий заҳарланиш ортидан 10 киши қамоққа олинди

2025 йил сентябрь ойида Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйичирчиқ туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди иш юритувига келиб тушди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.

Иш доирасида «Shark Milk Product» МЧЖ раҳбарияти ва ходимлари, шунингдек, озиқ-овқат етказиб бериш билан боғлиқ қатор масъул шахслар:

— Р. О. (эркак, 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, МЧЖ директори),

— С. С. (эркак, 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, МЧЖ таъсисчиси ва сотув бўлими менежери),

— Ф. О. (эркак, 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган, МЧЖ таъсисчиси ва директори ўринбосари),

— А. С. (эркак, 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, МЧЖ бош технологи),

— Р. Х. (эркак, 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган, МЧЖ технологи),

— М. Н. (эркак, 1991 йилда Тошкент вилоятида туғилган, МЧЖ технологи ёрдамчиси),

— Ж. Х. (эркак, 1993 йилда Бухоро вилоятида туғилган, «Governess Business» МЧЖ директори),

— Ф. Д. (эркак, 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, «Kinder Garden Group» МЧЖ директори),

— И. С. (эркак, 2000 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, «Innavation Outsourcing Servise» МЧЖ директори),

— Б. Р. (эркак, 1992 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, «Nishon invest» МЧЖ директори),

— Д. Қ. (аёл, 1997 йилда Тошкент вилоятида туғилган, «Shark Milk Product» МЧЖ лаборанти)лар айбланмоқда.

Айблов моддалари

Тергов органлари 11 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «б» банди ҳамда 257-1-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилган.

Ушбу моддалар хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш ва санитария қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни қамраб олади.

Эҳтиёт чоралари

Айбланувчиларнинг 10 нафарига нисбатан «қамоққа олиш», бир нафарига эса «уй қамоғи» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда суд ишини кўришни тайинлаш масаласи ўрганилмоқда. Суд муҳокамаси бошлангач, иш очиқ тартибда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил сентябр ойида Пискент, Бекобод, Оққўрғон, Юқори Чирчиқ ва Бўка туманларидаги бир неча мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларининг заҳарланиш ҳолатлари аниқланган.

Teglar

Mavzuga oid