Тошкент вилоятида тадбиркорга нотўғри ҳисобланган 100 млрд сўмлик солиқ қарзи омбудсман аралашувидан сўнг бекор қилинди.

Bugun 16:151 daqiqa

Тошкент вилоятида жойлашган М.М.Т.Х. компаниясига қарийб 100 млрд сўмлик ер солиғи асоссиз равишда ҳисоблангани маълум бўлди. Муаммо тадбиркорнинг Бизнес-омбудсманга мурожаатидан сўнг бартараф этилди.

Қарздорлик

Маълум қилинишича, компания 2024 йилда 2951,2 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтариб, уни ўз балансидан чиқарган. Шунга қарамай, солиқ органлари мазкур ер ҳануз компанияга тегишли, деб ҳисоблаб, катта миқдорда солиқ қарзи ҳисоблаган.

Компания таъсисчиси маълумотлар базасидаги хатоликларни кўрсатиб, бир неча бор мурожаат қилган. Бироқ бу мурожаатлар етарли натижа бермаган ва қарздорлик сақланиб қолган.

Шундан сўнг Бизнес-омбудсман вазиятни ўрганиб чиқиб, солиқ органларига қайта ҳисоб-китоб ўтказиш бўйича кўрсатма берган. Натижада корхона ҳисобварағида нотўғри акс этган 100 млрд сўмлик қарз бекор қилинди..

Teglar

Mavzuga oid