Logo

Тошкентда «ақлли» тизимлар бор, лекин «ақлли бошқарув» йўқ — Kept

13.10.2025 | 20:205 daqiqa

Тошкент янги рейтингда қаерда орқада қолди-ю, қаерда пешқадамлик қилмоқда.

Тошкентда «ақлли» тизимлар бор, лекин «ақлли бошқарув» йўқ — Kept
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри 2025 йил октябр ойида Kept консалтинг компанияси томонидан тақдим этилган «ақлли шаҳарлар» янги рейтингида «ривожланиш салоҳияти»га эга шаҳарлар гуруҳига киритилди. Тадқиқот МДҲ ва БРИКС+ мамлакатларининг 15 та шаҳрини қамраб олиб, технологик тараққиётнинг ҳаёт сифатига таъсирини баҳолади. Рейтингда Тошкент ривожланиш учун катта имкониятга эга шаҳарлар қаторига кирди, аммо умумий натижалар бўйича 50 баллдан кам тўплаб, ўрта тоифага кира олмади. Тадқиқотда шаҳар ҳаёти сифатини оширишга таъсир этувчи технологиялар даражаси баҳоланган. Тошкентда энг заиф йўналиш «ақлли бизнес ва бандлик» бўлиб, бу бўйича шаҳар 14-ўринни эгаллади (40,4 балл). Мутасаддилар бу ҳолатни тадбиркорлар ва меҳнат бозори учун рақамли хизматларнинг етарлича ривожланмагани билан изоҳламоқда. Барқарор ривожланиш бўйича ҳам муаммолар аниқланган. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир тошкентликка ўртача 3 квадрат метр атрофида яшил ҳудуд тўғри келади, умумий кўкаламзорлаштириш эса шаҳар майдонининг атиги 2 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, ҳаво сифати индекси (AQI) мунтазам 101–150 даражада бўлиб, ифлосланиш юқори эканини кўрсатмоқда. Шаҳарнинг транспорт тизими ҳам қаттиқ танқид қилинди. Ҳисоботга кўра, аҳоли вақт йўқотиши бўйича Тошкент рейтингдаги энг юқори кўрсаткичга (10,7) эга бўлиб, бу йўлдаги тиқинлар ва ҳаракатни ташкил этишдаги муаммоларни акс эттиради. Шаҳар бошқарувида очиқ маълумотлар портали мавжуд эмас, мавжуд маълумотлар эса доимий янгиланмайди. Шунингдек, инклюзив муҳитни ривожлантириш дастури ҳали давлат даражасида тасдиқланмаган, гарчи ҳар бир туманда инклюзив мактаблар очиш режаси 2025–2026 йилларга мўлжалланган бўлса-да. Шу билан бирга, Тошкент айрим соҳаларда муваффақиятга эришган. Шаҳар МДҲ пойтахтлари орасида электромобиллар сони бўйича етакчи ҳисобланади, «ақлли ёритиш» ва «ақлли ҳисоблагичлар» тизимлари кенг жорий этилган. Шунингдек, меҳмонхона инфратузилмаси яхши ривожланган — ҳар 1000 аҳолига 5 та хоналар тўғри келади. Kept мутахассислари фикрича, Тошкент «ақлли шаҳар» технологияларини татбиқ этишда катта салоҳиятга эга. Улар фуқаролар, бизнес ва давлат органлари ўртасида рақамли ҳамкорликни кучайтириш, барқарор ривожланиш дастурларини чуқурлаштиришни тавсия этди.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
Bugun 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.