Тошкентда банк эксперти пора билан ушланди

Bugun 12:131 daqiqa

Тошкентда банк ходими 10 минг доллар пора билан ушланди

Тошкентда банк эксперти пора билан ушланди © Foto: t.me/xavfsizlik_uz

Тошкент шаҳрида нуфузли банк эксперти пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти ўзининг танишлари орқали Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.

Ушбу хизмат эвазига у тадбиркордан 10 минг доллар миқдорда пул талаб қилган.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида фаолият юритувчи қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи МЧЖда аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни бекор қилдиришни ваъда қилган мамлакатдаги етакчи тижорат банкларидан бирининг амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари жиноят устида қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid