Уч ойда 63,6 трлн сўм: Ўзбекистонда солиқ тушумлари кўпайди

Bugun 13:321 daqiqa

Тушумларнинг асосий қисмини фойда солиғи ташкил этиб, ушбу йўналишда 20,4 триллион сўм йиғилди.

Уч ойда 63,6 трлн сўм: Ўзбекистонда солиқ тушумлари кўпайди © Илья Семендеев / Spot

2026-йилнинг I чорагида солиқ органлари томонидан республика бюджетига 63,6 триллион сўм тушум таъминланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўп, деб хабар берди ЎзА.

Тушумларнинг асосий қисмини фойда солиғи ташкил этиб, ушбу йўналишда 20,4 триллион сўм йиғилди ва ўсиш 43 фоизни ташкил этган. ҚҚС тушумлари 12,5 триллион сўмга етиб, 27 фоизга ошган. Жисмоний шахслар даромад солиғидан 10,7 триллион сўм тушиб, ўсиш 15 фоиз бўлган.

Нисбатан камроқ тушум бўладиган солиқлар

Шунингдек, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 6 триллион сўмни (+17 фоиз), акциз солиғи 4,6 триллион сўмни (+1 фоиз), солиқсиз тушумлар эса 3,3 триллион сўмни (+1 фоиз) ташкил этган. Ер солиғи 2,8 триллион сўмга етиб, 34 фоизга ошган бўлса, мол-мулк солиғи 2,3 триллион сўмни (+11 фоиз) ташкил этди.
Айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тушумлари 0,6 триллион сўмга етиб, 12 фоизга ошди. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари эса 82 фоизлик ўсиш билан 0,4 триллион сўмни ташкил этди.

Teglar

Mavzuga oid

Уч ойда 63,6 трлн сўм: Ўзбекистонда солиқ тушумлари кўпайди | Vaqt.uz