«Uzbekistan Airways» компаниясининг 2025-йилдаги соф фойдаси 1,2 трлн сўмдан ошди
«Uzbekistan Airways» АЖ 2025-йилни 1,2 трлн сўм миқдоридаги соф фойда билан якунлади, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 73,5 фоизга юқоридир.

IV чорак давомида компания 482,4 млрд сўм миқдорида соф фойда кўриб, 2024-йилнинг шу даврига нисбатан 149,4 фоизлик ўсишни намойиш этди.
Йил якунларига кўра, авиаташувчининг бошқа операцион харажатлари икки баравардан кўпроққа — 1,5 трлн сўмдан 0,7 трлн сўмгача қисқарди, бироқ қарз юкининг ортиши фонида фоиз харажатлари 313,6 млрд сўмдан 511,7 млрд сўмгача кўпайди.
Узоқ муддатли банк кредитлари 6,8 трлн сўмдан 7,8 трлн сўмгача ошди, йил охирида қисқа муддатли кредитлар ҳажми 152,9 млрд сўмни ташкил этди.
«Uzbekistan Airways» компаниясининг 2025-йилдаги асосий молиявий кўрсаткичлари: активлар — 23,1 трлн сўм (йилга нисбатан +28,7 фоиз), капитал — 8,6 трлн сўм (+7,9 фоиз), тақсимланмаган фойда — 1,3 трлн сўм (+345,4 фоиз), соф тушум — 18,3 трлн сўм (+4,3 фоиз).


