Logo

Венесуэладаги кучли зилзилалар қурбонлари сони 1430 кишига етди

Bugun 13:551 daqiqa

24 июнь куни содир бўлган иккита кучли зилзила оқибатида 68,9 мингга яқин киши бедарак йўқолган. Қутқарувчилар омон қолганларни излаш ишларини давом эттирмоқда.

Венесуэладаги кучли зилзилалар қурбонлари сони 1430 кишига етди © AP Photo/Matias Delacroix

Венесуэлада 24 июнь куни содир бўлган иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1430 кишига етди. Яна камида 68,9 минг киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълумотларига таяниб Associated Press хабар берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, табиий офатдан кейинги дастлабки 48–72 соат омон қолганларни қутқариш учун энг муҳим давр ҳисобланади. Агар жабрланганлар озиқ-овқат ва ичимлик сувига эга бўлса, тирик қолиш эҳтимоли янада узоқроқ сақланиши мумкин.

Энг катта талафот Ла-Гуайра штатида қайд этилган. Минтақада қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригеснинг маълум қилишича, хавфсизликни таъминлаш ва қутқарув операцияларини кучайтириш учун офат ҳудудига 14 мингдан ортиқ ҳарбий ва полиция ходими жалб қилинган.

Шу билан бирга, кўплаб маҳаллий аҳоли ҳукуматнинг ҳаракатларини етарли эмас деб баҳоламоқда. Уларга кўра, ҳарбийлар, полиция, ёнғин-қутқарув хизматлари ва ҳарбий курсантлар бундай кўламдаги табиий офатга тайёр бўлмаган.

БМТ ҳисоботига кўра, магнитудаси 7,2 ва 7,5 балл бўлган икки зилзила натижасида етказилган тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 6,7 млрд долларга баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, иккинчи зилзила Венесуэлада сўнгги юз йилдан ортиқ вақт ичида қайд этилган энг кучли ер силкинишларидан бири бўлган.

Teglar

Mavzuga oid