Зеленский Москвадаги 9 май парадига бормасликни тавсия қилди

Bugun 09:342 daqiqa

Зеленский Москва 9 май паради учун қисқа муддатли хавфсизлик сўраётгани, бироқ кейин яна ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришни режалаштираётганини айтди.

Зеленский Москвадаги 9 май парадига бормасликни тавсия қилди

Украина президенти Владимир Зеленский хорижий давлатлар вакилларига 9-май куни Москвадаги парадда бўлмасликни тавсия қилди. У ўзининг Телеграм каналида тегишли мурожаатни жойлади.

Унинг сўзларига кўра, Киев аввалроқ Россияга 6 майдан бошлаб тўлиқ ўт очишни тўхтатишни таклиф қилган. Бироқ Украина томони Россия бу ташаббусга жавобан янги ракеталар ва таҳдидлар билан чиққанини таъкидламоқда.

«Cукунат режими»

«Украина тўлиқ «сукунат режими»ни таъминлашга тайёр эди, аммо бизнинг тинчлик таклифимизга жавобан Россиядан янги зарбалар ва таҳдидлар бўлди. Улар Украинадан йилига бир марта майдонга (парад ўтказиладиган Қизил майдонга) бемалол чиқиб, парад ўтказиш, кейин яна одамларимизни ўлдириш ва жанг қилиш учун рухсат сўрамоқда. 

Руслар аллақачон 9-майдан кейин зарбалар йўлланиши ҳақида гапирмоқда. Бу Россия раҳбариятининг мантиғи ғалати ва нохолислигидан. Россияга яқин бўлган баъзи давлатлардан уларнинг вакиллари Москвада бўлиши ҳақида хабарлар бор. Шу кунлардаги ғалати хоҳиш. Тавсия этмаймиз», дея хулоса қилди Зеленский.

9 май байрами арафасида Россиянинг 20 дан ортиқ шаҳрида Ғалаба парадлари бекор қилинди ёки қисқартирилди. Москва ва бошқа айрим шаҳарларда ҳарбий техникалар иштирокисиз тадбир ўтказиш режалаштирилган.

Кремл 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган тантаналарда иштирок этишини тасдиқлаган хорижий меҳмонлар рўйхатини эълон қилди.

Асосий рўйхат қуйидагича:

- Александр Лукашенко - Беларус президенти;

- Бадра Гунба – тан олинмаган Абхазия президенти (рафиқаси билан);

- Алан Гаглоев – тан олинмаган Жанубий Осетия президенти;

- Тҳонглоун Сисулит - Лаос президенти;

- Султон Иброҳим - Малайзиянинг олий ҳукмдори (қироли);

- Роберт Фицо - Словакия бош вазири;

- Босния ва Ҳерцеговина таркибидаги Серб Республикаси раҳбарияти: Синиша Каран (президент), Ненад Стевандич (Халқ мажлиси раиси, рафиқаси билан), Милорад Додик (Мустақил социал-демократлар иттифоқи партияси раҳбари, рафиқаси билан).

Teglar

Mavzuga oid

Зеленский Москвадаги 9 май парадига бормасликни тавсия қилди | Vaqt.uz